Арбелоа "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонишни истайди

"Реал Мадрид" жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал доирасида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб баҳси ҳақида фикр билдирди. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, жамоасининг вазифаси майдонга фидойилик билан чиқиб, ғалаба қозонишдир. Шунингдек, мураббийнинг қўшимча қилишича, буни амалга ошириш анча қийин бўлади.

"Ўйин ва рақиб қийин бўлишини жуда яхши тушунамиз, аммо агар жамоа ғалаба қозониб, олдинга ўтмоқчи бўлса, унда ўта юқори даражадаги футбол кўрсатиш керак," - дея Арбелоанинг сўзларини келтиради АС.

Маълумот учун, икки клуб сешанба куни Манчестерда ўзаро куч синашади. Дастлабки учрашувда мадридликлар ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!