Арбелоа рақибдан чўчияпти
“Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Европа Чемпионлар лигасидаги кейин рақиб – “Бавария” ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, “Бавария”га қарши ўйин мадридликлар учун жуда оғир синов бўлади.
Арбелоа “Бавария”ни Европа футболининг энг кучли жамоаларидан бири сифатида тан олди. У жамоанинг юқори савияси, тажрибали футболчилари ва барқарор ўйинини алоҳида таъкидлади.
Унинг фикрича, бундай рақибга қарши ўйинда ҳар бир кичик деталь ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Жамоа максимал даражада тайёргарлик кўриши ва хатоларни камайтириши керак.
Арбелоа шунингдек, “Реал” ҳам катта тажрибага эга эканини ва бундай ўйинларга тайёр бўлишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу каби баҳслар ҳар доим қизиқарли ва юқори даражадаги кураш билан ўтади.
Фикрлар