Арбелоа: "Реал" муҳим ўйин олдидан ишончли ғалабага эришди"
"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лига доирасида "Эспаньол"га қарши кечган ва 2:0 ҳисобида якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Сўнгги пайтларда қуруқ ўйинларимиз камайиб кетган эди, бу жиҳат жуда муҳим. Ғалабадан жуда мамнунман. Биз майдонда тўлиқ устунлик қилдик ва жуда яхши меҳнат қилдик.
Винисиус Жуниор яна бир бор ажойиб ўйин намойиш этди. У гол уриши, ассист бериши мумкин, тўпни қабул қилган ҳар бир ҳолатда хавф яратади. У яна жамоанинг етакчиси бўлди.
Олдимизда жуда муҳим ўйин турибди — кучли рақибга қарши баҳс. Бу учрашув мухлислар ва биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Яхши дам олиб, сифатли тайёргарлик кўрамиз", — деди мутахассис клуб телеканали эфирида.

Фикрлар