Арбелоа: "Реал" қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишни мақсад қилган"

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа клубнинг чемпионлик учун имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

32 турдан кейин "қаймоқранглилар" Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда ва бир ўйини кам бўлган "Барселона"дан 6 очко ортда қолмоқда.

"Имкон бор экан, курашишда давом этамиз. Умид қиламанки, бу жуда тез ҳам, жуда кеч ҳам якунланмайди. Жамоа олдига қолган барча ўйинларда ғалаба қозониш вазифасини қўйган.

Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ҳар бир баҳсда жанг қилишимиз шарт. Ўзимиздан анча кўпроқ талаб қилишимиз ва қолган олти учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишимиз керак", — деди Арбелоа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!