Арбелоа: "Реал" учун Чемпионлар лигасини ютиш Ла Лигага қараганда осонроқ"

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоанинг фикрича, Vадрид клуби учун Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш Ла Лигага қараганда осонроқ.

Унинг сўзларига кўра, жамоа Ла Лигада ҳали кўп жиҳатдан ўсиши керак ва бир қатор муаммоларни ҳал қилиш лозим.

"Охирги ойларда биз муҳим ўйинларда ва кучли рақибларга қарши анча яхшироқ ўйнадик, заиф жамоаларга қарши ўйинларда эса натижалар барқарор бўлмади.

Охирги уч ойни олсак, яхшиланиш учун имкониятлар жуда кўп.

Шу билан бирга, "Жирона"га қарши ўйиндаги каби вазиятлар ҳам бор. Бу эса "Реал" учун Чемпионлар лигасини ютиш Ла Лигага қараганда осонроқ эканини кўрсатади ва бу кўп нарсани англатади", — деди Арбелоа.

10 апрел куни Ла Лига доирасида "Реал" ва "Жирона" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувнинг 88-дақиқасида Килиан Мбаппе рақиб жарима майдонида йиқилган вазиятда ҳакам "Реал" фойдасига пенальти белгиламади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!