Арбелоа “Реал” юлдузи эътирозига жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ўнг қанот ҳимоясида нега жамоа сардори Даниэль Карвахаль эмас, Трент Александер-Арнольд майдонга тушаётганига изоҳ берди.

Аввароқ, Карвахаль ўзига етарли даражада ўйин амалиёти берилмаётгани ва бунинг оқибатида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Испания терма жамоасига киролмай қолиши мумкинлигини айтиб, норозилик билдирган эди.

- Трент юқори савияда ўйин кўрсатмоқда, у майдонга тушишга лойиқ. Унинг ўйини шубҳа остида эмас. Мен учун ҳар бир ўйин ҳаёт-мамот масаласи. Қайси футболчини майдонга туширсам, демак, мен унга ишонаман ва у жамоага ғалаба олиб келишга ёрдам беради деб ҳисоблайман. Мен ҳеч кимга шунчаки ўйин дақиқаларини бермайман, - деди Арбелоа.

Жорий мавсумда Трент Александер-Арнольд “Реал” сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голли узатма амалга оширган. 34 ёшли Карвахаль эса 20 та учрашувда майдонга тушган бўлса-да, умумий ҳисобда 885 дақиқа ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!