Арбелоа “Реал”да ҳеч кимга насиб қилмаган натижани қайд этди

“Реал” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида “Манчестер Сити” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, Мадридга юқори кайфиятда қайтиб кетди.

Мадридликлар бош мураббийи Альваро Арбелоа тарихда ҳеч қайси мураббийга насиб этмаган натижани қайд этди.

Opta Sport маълумотига кўра, Арбелоа “Реал” тарихида илк бор плей-оффдаги дастлабки тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган мураббийга айланди.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф саралаш босқичида Мадрид гранди икки ўйинда “Бенфика”ни мағлуб этди (1:0, 2:1), 1/8 финалда эса Арбелоа шогирдлари “Манчестер Сити”дан устун келди (3:0, 2:1).

1/4 финалда “Реал” катта эҳтимол билан “Бавария” билан куч синашади. Мюнхен суперклуби нимчорак финалнинг биринчи ўйинида Бергамода “Аталанта”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этган. Германиядаги жавоб ўйинида италияликлар бешта гол фарқи билан ғалаба қозонишига ҳеч ким ишонмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!