Арбелоа: "Родриго жамоа учун ҳал қилувчи фигурага айланиши мумкин"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоа ҳужумчиси Родриго ҳақида фикр билдирди.

"Родриго жамоа учун жуда муҳим футболчи бўлиши керак. Жароҳатлардан олдин ҳам у шундай эди. У ҳал қилувчи ва калит фигурага айланиши мумкин. Родриго кўп йиллар давомида “Реал” сафида ўз сифатини исботлаб келмоқда.

У ҳужумнинг учала позициясида ҳам ўйнай олади. Унинг техникаси, майдонни кўра билиши, ҳужумга қўшилиши, якунлаш маҳорати ва бирга-бир вазиятлардаги ўйини юқори даражада. У жуда универсал футболчи ва унга қарши ҳимояланиш осон эмас. Родриго бизга кўп вариантлар беради ва мен унинг қайтишини жуда истайман. У аста-секин ўйин дақиқаларини кўпайтириб, янада муҳим фигурага айланишига умид қиламан", — деди Арбелоа журналистларга.

2 март, душанба куни "Реал" Ла Лига доирасида "Хетафе"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!