Арьен Роббен профессионал фаолиятини якунлади

Голландиялик вингер Арьен Роббен ўзининг футболчилик фаолиятини якунлади.

“Мен профессионал футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ҳеч бир шубҳасиз айтишим мумкинки, бу фаолиятим давомида қабул қилган энг қийин қарор бўлди. Бу юрак ва онг тўқнашуви бўлди”, - дейди 35 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Роббен фаолияти давомида «Гронинген», ПСВ, «Челси», «Реал» ва «Бавария» каби жамоаларда тўп сурган. Голландия терма жамоасида эса 96та ўйин ўтказган ва 37та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
USMANOV_82
04/07/2019 22:20
Хакикатда афсона! Кейинги ишларга омад!
Xasan Botirov
04/07/2019 20:52
ARIEN ROBBEN bu afsona. AFSONA hikoyasi nihoyasiga yetti bavariyadagi barcha uyinlaring uchun sendan minnatdormiz senga hayotda faqat muafaqiyat tilaymiz
Raxmat barchasi uchun.