Аргентина - Исландия. Учрашувнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?
Ads

Бундан бироз олдин ЖЧ-2018 "D" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Аргентина ҳамда Исландия терма жамоалари ўртасидаги беллашув (1:1) ўз ниҳоясига етди.

Учрашув давомида бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан асраб қолган Ханнес Хольдорссон учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Хольдорссон аргентиналиклар томонидан йўлланган 3 та аниқ зарбани, жумладан Лионель Месси тепган пенальтини ҳам бартараф этишга эришган эди.