Аргентина жаҳон чемпионатидаги мағлубиятдан кейин суд даъвосини тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) 2026 йилги жаҳон чемпионати пайтида Аргентина терма жамоаси ва унинг футболчилари ҳақида ёйилган, ассоциация фикрича, сохта маълумотлар учун оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига қарши кенг кўламли юридик кампания бошлашга тайёрланмоқда.

Аргентина нашри La Nación маълумотига кўра, AFA туҳмат бўйича суд даъволарини тайёрламоқда. Даъволар сохта айбловлар, монтаж қилинган тасвирлар, текширилмаган баёнотлар ва асосланмаган нашрлар билан боғлиқ бўлади. Ассоциация юристлари аллақачон далиллар тўплашни бошлаган: скриншотлар, мақолалар, ижтимоий тармоқдаги постлар ва бошқа материаллар йиғилмоқда.

Хабар қилинишича, AFA эътибор марказида йирик оммавий ахборот воситалари, X ижтимоий тармоғидаги аккаунтлар, Instagram саҳифалари ва бошқа платформадаги манбалар бўлади. 

Ассоциация уларни жаҳон чемпионати давомида Аргентина терма жамоасини обрўсизлантириш кампаниясида иштирок этган, деб ҳисобламоқда.

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати финалигача етиб борди, ҳал қилувчи баҳсда эса Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Турнирдан сўнг жамоа атрофида бир қатор шов-шувли можаролар келиб чиқди. Жумладан, финал ўйинидан кейин аргентиналик футболчиларнинг майдондаги хулқ-атвори бўйича ФИФА томонидан текширув бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!