Аргентина Лионель билан ҳали узоқ вақт ҳамкорлик қилмоқчи

Лионель Скалони Аргентина терма жамоаси билан шартномасини янгилашга розилик берди. 

44 ёшли мутахассис Аргентина футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликни давм эттиришга яқин турибди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. 

Сўнгги учрашувда у бошчилигидаги терма Эстонияни 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Айни вақтда "альбисилесте"нинг мағлубиятсиз серияси 33 та ўйинни ташкил қилади. 

Бундан аввалги рекорд натижа 1991 ва 1993 йиллар оралиғида содир бўлган. Ўшанда жанубий америкаликлар кетма-кет 31 беллашувда мағлуб бўлмаган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!