Аргентина МТЖ ҳужумчиси коронавирусга чалинди
"Интер" юлдузи Лаутаро Мартинес коронавирус инфекциясини юқтириб олди.
Аргентигалик ҳужумчи терма жамоа ихтиёрига кетаётган пайтда вирусга мусбат тест топширган. Энди у катта эҳтимол билан жамоасининг навбатдаги икки учрашувини ўтказиб юборади.
"Альбиселесте" 26 март куни Венесуэла, 30 март санасида Эквадорга қарши майдонга тушиши лозим. Лаутаро айни пайтда изоляцияга олинган ва бу ўйинларда қатнашиши сўроқ остида турибди.
24 ёшли футболчи жорий мавсум "Интер" либосида 39 беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 гол ва 2 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар