Аргентина терма жамоаси охирги ўйинларда қандай натижа қайд этмоқда?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати ярим финал ўйини доирасида Модрич бошчилигидаги Хорватия терма жамоаси билан куч синашди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда жанубий америкаликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Скалони жамоаси охирги 42 та ўйинда фақат бир маротаба рақибга имкониятни бой бериб қўйди. "Кумушранг ўлка" вакиллари мундиалнинг гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистони термасига қарши 1:2 ҳисобда мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Месси жамоасининг финалдаги рақиби бугун Франция - Марокаш учрашувида аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!