Аргентина терма жамоаси хавбеки Ла Лига клубига ўтишга яқин турибди
Аргентина терма жамоаси ва Мексиканинг “Америка” клуби хавбеки Гидо Родригес фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра “Бетис” клуби вакиллари Мехикода 3 кун давомида “Америка” раҳбарияти билан Родригеснинг трансфери бўйича музокаралар ўтказган ва томонлар бу борада ижобий хулосага келишган.
Маълумот учун, Родригес жорий мавсум Мексика чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.
Фикрлар