Аргентина ва "Рома" мухлислари учун хушхабар

“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала чоршанба куни тиббий текширувдан ўтди. Маълумотларга кўра, футболчининг мушаклари шикастланганини тасдиқлади. "Sky Sport" нашри журналисти Анжело Манжантенинг ёзишича, Дибала 4-6 ҳафта майдонга туша олмайди, бироқ унда Аргентина терма жамоаси билан ЖЧда қатнашиш имконияти бор.

"Il Corriere Dello Sport"нинг қўшимча қилишича, Пауло Дибала келаси ҳафта яна текширувдан ўтади.

Маълумот ўрнида, 20 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 мусобақаси старт олади. Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибала А Серия доирасида "Лечче"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!