Аргентиналик ҳужумчи Шомуродов билан ўйнашга рози бўлди

Элдор Шомуродовнинг “Женоа”си ЦСКАнинг аргентиналик ҳужумчиси Адольфо Гайчга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Маҳоратли футболчининг ўзи ҳам “Женоа”га ўтишга розилик берди. Бу футболчига Италиядан ташқари Германия, Туркия ва Аргентинадан жиддий чорловлар бўлаётган эди.

Маълумотларга қараганда, “Женоа” истеъдодли ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир ярим йилга ижарага оладиган бўлди. Бу ҳолат футболчининг ўзини ҳам қониқтирди.

ЦСКА Гайчни ёзда 8,5 миллион еврога сотиб олган эди. 21 ёшли футболчи Россия премьер-лигасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, гол ура олгани йўқ. Шу боис, “армиячилар” рус футболига мослаша олмаган ўйинчидан тезроқ қутилишга қарор қилди.

Бугун Шомуродов–Миранчук дуэли! Элдор жамоасига ёрдам бера оладими? (Превью)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!