Арина Соболенко Парижга йўл олди
Ads

Беларуслик теннисчи Арина Соболенко "Internatinaux de Strasbourg" мусобақасининг ярим финал босқичида тўхташга мажбур бўлди.

Арина ушбу даврада украиналик Даяна Ястремскага қарши кортга чиқиб, якунда ҳар иккала сетни 4:6 ҳисобида бой бериб қўйди.

Шу тариқа Страсбург шаҳрида ўтаётган турнирнинг финалига йўл олган Ястремская, энди франциялик Хлое Паке ва Каролин Гарсия учрашувида ғолиб бўлган теннисчига қарши ўйин ўтказади.