Арман Царукян Фёдор Емельяненко чўққига чиққан даврда Жон Жонсни мағлуб эта олармиди, деган саволга жавоб берди

  • 11 апрель, 2023, 07:05
  • 0
  • MMA

UFC жангчиси Aрман Царукян оғир вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Жон Жонсга қарши Фёдор Емельяненко чўққига чиққан даврида жанг қилганида натижа қандай бўлиши борасида сўз юритди. 

“Фёдор уни мағлуб эта олмасди. Емельяненко яхши курашди ва у кучли зарба берди. Aммо Жонс анчагина ранг-баранг, у Фёдорни "оверхенд" зарбасини ишга солишига имкон бермасди. Жон узоқ масофада ишлаб, оёқ зарбаларини амалга оширга ҳолда, очколар бўйича ғалаба қозонган бўларди", - деди Царукян.

Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян навбатдаги жангини 30 апрель куни Ренато Мойканога қарши ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!