
Арман Царукян: "Ислом Махачевнинг Калифорнияда жанг қилишга розилигини эшитиб ҳайрон қолдим"
Енгил вазн тоифасида (70 кг) UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян амалдаги чемпион Ислом Махачев билан реванш ҳақида гапирди.
“Исломнинг Калифорнияда жанг қилишга розилигини эшитиб ҳайрон қолдим, чунки бу ер унинг ҳудуди эмас. Махачев Саудия Арабистони ёки Дубайда октагонга кўтарилади, деб ўйлагандим. Чунки Калифорния арманлар жойи”, — деди россиялик Ариэль Хелванининг подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Царукян (22-3) ва Махачев (26-1) тўқнашуви 19 январь куни "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар