Арман Царукян Хамзат Чимаевга қўйилган айбловларга муносабат билдирди

  • 04.03.2026 11:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Дубай аэрапортида Хамзат Чимаев АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари фахрийси Рич Паттерсонга нисбатан жисмоний тажовуз қилганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. UFC енгил вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаб турган, Россия ва Арманистон шарафини ҳимоя қилаётган Арман Царукян ушбу айбловлар юзасидан ўз фикрини билдирди. 

"Мен бу масалада Чимаев билан гаплашмадим ва вазият тафсилотларидан бехабарман. Шунга қарамай, айбловларга ишонмайман.  Хамзат ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалади, бироқ у вазмин инсон ва ҳеч қачон биринчи бўлиб жанжал бошламайди. Чимаев жуда кучли спортчи, шу сабабли кимнидир уриши учун жиддий сабаб бўлиши керак. Хамзат ўзининг машҳурлигини яхши англайди ва одатда ҳеч кимга тегмайди. Фақат ўзи ёки оиласи ҳақида гап-сўз бўлса, бунга жавоб қайтариши мумкин".

Маълумот учун, Хамзат Чимаев сўнгги жангида Дрикус дю Плессига қарши октагонга чиқиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

  Зебонисо Хамидова тайёрлади

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!