Арсен Венгер 2026 йилга жаҳон чемпионатида қайси мамлакат муваффақият қозонишини башорат қилди
"Арсенал"нинг собиқ устози Арсен Венгер АҚШ терма жамоасининг 2026 йилда ўз майдонида бўладиган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишини башорат қилмоқда.
"Америкаликлар 2026 йилда яхши жамоага эга бўлишади. Уларда аллақачон ўнга яқин ёш футболчи топ-клубларда ўйнамоқда.
АҚШда футбол ҳақиқий машҳурликка эришиш учун анча вақт талаб қилинди. Бейсбол каби баъзи спорт турлари ёш мухлисларини йўқотмоқда. Бу мамлакатда футболнинг оммалашишига бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган аёллар футбол терма жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Ва ниҳоят, америкаликлар футболдан ақлдан озишди”, - деди франциялик мутахссис.
Фикрлар