Арсен Венгер: "Челси" "Сити"ни мағлуб этишга тўлиқ ишонган эди
Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер "Манчестер Сити" ва "Челси" (0:1) жамоалари ўртасида кечган УЕФА Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Гвардиола премьер-лигасида ғалаба қозонгани ва лигада ҳукмронлик қилгани учун Англияда мавсумнинг энг яхши мураббийи, деб топилди. Аммо финал фақат битта ўйиндан иборат. Сиз унга максимал даражада ёндашишингиз ва ҳаракат қилишингиз лозим.
Кеча "Манчестер Сити" муваффақиятга эришмади. Улар аллақачон "Челси"га уч марта ютқазиб улгурган эди. Бу ўйинлар орқали "Челси"нинг ўзига бўлган ишончи ортди ва аксинча, "Манчестер Сити" ўзини ишончсиз ҳис қилди.
"Челси" бу ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этишига тўлиқ ишонган”, – деди Венгер.
“Драгау” стадионида кечган финал тақдирини 42-дақиқада “Челси” футболчиси Кай Хаверцнинг ягона голи ҳал қилди.
Фикрлар