Арсен Венгер футболда 2 та қоидани ўзгартиришни таклиф қилмоқда

ФИФАнинг футболни ривожлантириш бўйича глобал раҳбари Арсен Венгер ўйин қоидаларини ўзгартириш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Венгер футболда қуйидаги икки қоидани жорий этишни таклиф қилди:

1) Бурчакдан тўпни ошираётган пайтда тўпнинг майдон чизиғидан чиқиб кетишига рухсат бериш. Бу жамоаларга гол уриш учун қўшимча имкониятлар яратади.

2) Аутдан кейин тўпни киритиш. Буни майдоннинг ўзига тегишли бўлган иккинчи ярмида оёқ билан бажаришга рухсат бериш.

Франциялик мутахссис бундан аввалроқ, ўйиндан ташқари ҳолат қоидасини ўзгартиришни ва меҳмондаги гол қоидасини бекор қилишни таклиф қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!