Арсен Венгер нега ўз китобига Моуриньони киритмаганини изоҳлади

“Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер нега ўз таржимаи ҳоли ёзилган китобга Жозе Моуриньони киритмаганини тушунтириб берди.

Маълумки, французлар ва португаллар ўртасида узоқ вақтдан бери зиддиятлар мавжуд эди.

“Айрим келишмовчиликларни акс эттирадиган китоб қилишни хоҳламадим. Ижобий китоб бўлишини хоҳладим. Масалан, сэр Алекс Фергюсон билан орамизда Жозе Моуриньодан кўра жиддийроқ гап-сўзлар ўтган”, - деди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!