Арсен Венгер Россияда ишлашга тайёр
Машҳур футбол агенти Сандор Варга "Арсенал"нинг собиқ устози Арсен Венгер Россияда ишлашга тайёрлигини маълум қилди.
"Венгер ҳар доим Россияга келишга тайёр. Мен яқинда у билан учрашдим, у Россияни юрагида илиқлик билан эслади. Ишонч билан айта оламанки, Венгер ҳар доим келишга тайёр", - деди Варга.
Эслатиб ўтамиз, 71 ёшли Венгер "Арсенал"ни 2018 йилда тарк этди ва шундан буён мураббийлик қилмаяпти. Франциялик мутахассис "канонирлар"ни 22 мавсум бошқарган.
Арсен Венгер айни дамда ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритмоқда.
Фикрлар