Арсен Венгерни ЖЧ-2022 да қайси терма жамоа ҳайратга солди?
Франциялик машҳур мураббий Арсен Венгер Қатардаги мундиалда қайси терма жамоа уни кўпроқ ҳайратга солганини айтди.
"Мен учун Марокаш терма жамоасининг кўрсатаётган ўйини кутилмаган воқеа бўлди, уларнинг испанлар билан бўлажак қарама-қаршилигини кўришни жуда хоҳлайман", - деди 73 ёшли мутахассис Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Марокаш ЖЧ-2022 да Хорватия, Бельгия ва Канада терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Якунда Африка қитъаси вакили 7 очко жамғарган ҳолда "F" гуруҳида 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Марокаш - Испания учрашуви 6 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар