"Арсенал" - "Челси": Матнли трансляция
Ушбу финал баҳсини сайтимизда матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90

Учрашув якунланди. "Арсенал" ўз тарихида 7-бор Англия кубоги соҳибига айланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+

Тирни ўрнига Колошинац майдонга тушди.
- 90+

Педро жиддий жароҳат олган кўринади. Бир неча дақиқалардан бери унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 90+

"Челси"нинг хавфли бурчак зарбасини Мартинес бартараф этди. Дарвозабон ўз вақтида тўпга чиқиб келди.
- 90+

Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
- 89

Баркли Нкетияга ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 87

Сократис Папастатопулос Давид Луиз ўрнига майдонга тушди.
- 86

Давид Луизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 84

"Арсенал"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси бесамар якунланди.
- 82

Льяказетт ўрнига Нкетия майдонга тушди.
- 78

Маунт ўрнига Баркли, Жиру ўрнига Абрахам, Рюдигер ўрнига эса Хадсон-Одои майдонга тушди.
- 75

Тортишувда иштирок этгани учун Рюдигер ва "Арсенал" бош мураббийи Артета ҳам огоҳлантирилмоқда.
- 75

Дани Себальос ҳам сариқ карточка олди.
- 73

Матэо Ковачич иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.
- 69
Футболчилар чанқоқларини босиб олишади.
- 67

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Обамеянг "Арсенал"нинг тезкор қарши ҳужумини гол билан якунлади. Бельериннинг майдоннинг ярмини тезликда босиб ўтиши ва Пепенинг ажойиб пасини ҳам эътироф этиш керак.
- 63
"Арсенал" сўнгги дақиқаларни ҳимояда ўтказмоқда.
- 60
Алонсо қанотда Пепени тўхтатиб қолди. Ҳакам аяди.
- 57
Жоржиньо томонидан майдоннинг нариги қисмидан узатилган тўпга Маунт ета олмади.
- 55
Майдон марказида Давид Луиз қоидани бузди.
- 50

Маунт амалга оширган бурчак тўпи тўғри Мартинеснинг қўлларига бориб тушди.
- 49

Педро Пулишич ўрнига майдонга тушди.
- 48

Пулишич жароҳат олган кўринади. Уни тиббиёт ходимлари олиб чиқиб кетишмоқда.
- 46
Пулишич иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларидаёқ хавфли ҳужум ташкил қилди. У бир ўзи ярим майдонни босиб ўтиб зарба берди. Бироз ноаниқ.
- 46

Иккинчи тайм бошланди.
- 45

Танаффус.
- 45+

Себальосга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Мейсон Маунт огоҳлантирилди.
- 45+
Тўп учун кураш майдон марказида кечмоқда. Жамоалар тайм сўнгида эҳтиёткорликни афзал кўришмоқда.
- 45+

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 45
Льяказетт дарвозабон турган бурчакни ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.
- 44
Кристенсен жарима майдони чизиғи устида Пепени йиқитди. Хавфли вазият бўлиши аниқ.
- 43

"Арсенал"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди. Футболчилар бир-бирини тушунмай қолди.
- 41
Қанотдан узатилган тўпга Мейтленд-Найлз боши билан зарба бера олмади. Тўп ҳаммадан, ҳатто Кабалеродан ҳам ўтиб кетганди.
- 40
"Арсенал"нинг хавфли ҳужуми дарвозага зарбагача етиб бормади. Ҳимоячилар иккинчи қаватда яхши ўйнади.
- 38
"Арсенал" орқа чизиқда тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 36
"Челси"нинг қанотда ривожланган ҳужуми марказга кўчди ва Жоржиньонинг хавфли зарбаси йўлига жамоадоши Алонсо ғов бўлди.
- 35

Ҳа, Цезар Аспиликуэта майдондан олинди. Андрес Кристенсен унинг ўрнида ўйинни давом эттиради.
- 34
Жамоа сардори ўйинни давом эттира олмайди, чоғи. Кристенсен кийим алмаштирмоқда.
- 32

Энди Аспиликуэтага тиббий ёрдам керак.
- 31
Маркос Алонсо кераксиз жойда ҳужумда фол ишлатди. Натижада, "Челси" ҳужуми якунига етди.
- 30

Жиру майдонда ётибди, тиббий ёрдам зарурдек кўринади. Тўп майдондан чиқариб юборилди.
- 28

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Обамеянг ўзи ишлаб олган пенальтини аниқ амалга оширди.
- 26

Аспиликуэтага сариқ карточка кўрсатилди.
- 26

Обамеянг айбини ювди. Тезлик билан жарима майдонига кириб бораётган габонлик форвардни Аспиликуэта ушлаб қолди.
- 25

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пепе ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди... Обамеянг бироз аввалроқ офсайдда қолиб кетган экан.
- 22
Чанқоқ босиш учун танаффус эълон қилинди.
- 21
Тўп назорати 28-62. "Челси" фойдасига.
- 19
"Арсенал"нинг тезкор қарши ҳужуми Мейтленд-Найлзнинг суст ҳаракати сабаб барбод бўлди.
- 16
Ковачич жарима майдони олдида яна қоидани бузди. Себальос жабрланувчи ролида. Испанияликнинг ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
- 14

Матэо Ковачич майдон марказида қоидани бузди. Тўпни ўзидан узоқлаштириб юбориши ортидан Жака тўпга биринчи етиб келди, хорватиялик хавбек эса қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. Сариқ карточка.
- 12

Николья Пепе жамоасининг дастлабки бурчак зарбасини кўкка совурди. Тўп жуда баланддан ўтиб кетди.
- 10

Мартинесдан яна бир сейв. "Челси" футболчилари "Арсенал" дарвозаси олдида кўпроқ ҳаракат қилишмоқда.
- 8
"Челси" тўхтамоқчи эмас. Улар "Арсенал" жарима майдони олдида босим уюштиришмоқда.
- 6

ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Челси" ҳисобни очди. Оливье Жирунинг моҳирона узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб олган Кристиан Пулишич осонлик билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 4

Маунтнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Мартинес томонидан қайтарилди.
- 3
Мейтленд-Найлзнинг қанотдан узатилган тўпга бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Дарвозабон ожиз қолиши мумкин эди.
- 1

Ўйин бошланди.
- 0
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.


Изоҳлар (0)