“Арсенал” 19 ёшли футболчи учун курашга қўшилди
Ads

“Аталанта” клубининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Франк Кессига Европанинг топ жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Энди улар сафига “Арсенал” ҳам қўшилди.

Кессини шунингдек, “Челси” ва “Атлетико” жамоалари билан биргаликда Италиянинг бир қанча топ клублари ва “Шальке-04” ҳамда “Саутгемптон” ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.

“Аталанта” ивуарлик футболчисини 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Кесси айни дамда ўз жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. У Италия чемпионатида 13 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол (1 пас)га муаллифлик қилган.