
“Арсенал” 200 миллион еврога энг зўр ҳужум чизиғини ташкил қилади
“Арсенал” ёзги трансферлар бозорида фаоллик кўрсатишга тайёрланяпти. “Канонирлар” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун яхшигина харажат қилишга тайёр.
Лондонликлар жамоа ҳужумчиси Букайо Сака ёнига яна икки қимматбаҳо футболчи олиб келиб, энг кучли ҳужум триосини ташкил қилиш учун 200 миллион евро тайёрлаб қўйган.
“Арсенал” мутасаддилари бу суммага “Ньюкасл” тўпурари Александер Исаак ва “Атлетик” етакчиси Нико Уильямсни олиб келмоқчи.
Жорий мавсумда 34 та учрашувда 24 та гол ва бешта ассист қайд этган швед ҳужумчиси Исаакни олиш учун лондонликлар “қарғалар”га 140 миллион евро тўлашга тайёр. Бильбаодан Уильямсни олиб келишга 60 миллион евро йўналтирилади.
Фикрлар