"Арсенал" 40 млн еврога ҳимоячи сотиб олиши мумкин

Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳимоячиси Жонатан Та фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли немис футболчиси билан “Арсенал” жиддий қизиқмоқда. Таъкидлаш керакки, унинг товон пули 40 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Та “доришунослар” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Бундеслигада 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!