“Арсенал” 50 миллион евро эвазига орзусига етди (фото)

“Арсенал” клуби расмий сайтида “Атлетико”дан 27 ёшли ярим ҳимоячи Томас Партини олганини маълум қилди. Инглизлар ганалик футболчининг шартномасида кўрсатилган 50 миллион еврони тўлаб берган.

- Томасда “Арсенал”нинг энг зўр ўйинчисига айланиш учун барча сифатлар мужассам. У майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳақиқий етакчи ва бизга айнан шундай футболчи керак эди. Биз унинг кейинги пайтдаги ўйинларини чуқур таҳлил қилиб, шу қарорга келдик.

Унинг кўп қиррали ва шиддатли ўйини жамоамизни кучайтира олади. Биз мавсумни яхши бошладик ва шундай давом эттиришни истаймиз. Томас клубимизнинг ажралмас қисмига айланди, - дейди “Арсенал” техник директори  Эдуардо Гаспар.

skysports-thomas-partey-arsenal_5119478

Томас Парти “Арсенал”да 18-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар