«Арсенал» 50 млн еврога ҳужумчи сотиб олиши мумкин
«Арсенал» келаси йил жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Англия премьер-лигаси чемпионининг диққат марказида 21 ёшли италиялик ҳужумчи Пио Эспозито турибди. «Канонирлар» скаутлари халқаро ўйинлар учун берилган танаффус пайтида ёш форварднинг ўйинини яқиндан кузатгани айтилмоқда.
Эспозито трансфери учун тахминий нарх 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Футболчи билан «Интер» ўртасидаги амалдаги шартнома 2032 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Эспозито жорий мавсумда А Серияда бешта ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди ва бир бор голли пас берди.

Фикрлар