“Арсенал” 7-дивизионда тўп тепаётган ҳимоячини сотиб олди

Лондоннинг “Арсенал” клуби 20 ёшли чап қанот ҳимоячиси Коэн Брамалл билан шартнома имзолади.

Қизиғи шундаки Браммал шу кунгача Англия 7-дивизионида иштирок этувчи “Эднесфорд Таун” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган.

20 ёшли футболчи яқин-яқингача ҳам автомобил заводида ишлаб юрар эди ва шу сабаб у ҳали “тўпчилар”нинг асосий таркибида майдонга тушишга тайёр эмас. Брамалл дастлаб “Арсенал”нинг 23 ёшгача бўлган заҳира жамоасида тажриба тўплайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!