"Манчестер Сити" рекорд суммага ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Манчестер Сити" ёзги трансфер пайтида трансфер рекордини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу "ТЕАМtalk" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "шаҳарликлар" трансфер ойнаси вақтида "Ньюкасл" ҳимоячиси Тино Ливраментони ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. "Сити" футболчи учун 80 миллион евродан воз кечишга тайёр. Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, Тино жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат қанот ҳимоячисига айланади.
Маълум бўлишича, "қарғалар" Ливараментони жамоада сақлаб қолиш ниятида. Бироқ футболчи шартномани узайтиришдан бош тортмоқда. У фаолиятида ўсишга эришиш учун жамоадан кетиш ниятида.
23 ёшли футболчининг айни ваттда "трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, англиялик ҳимоячи жорий мавсум инглиз клуби сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар