“Арсенал” афсонаси “Сити” футболчисини Сакадан зўрлигини айтди

“Арсенал” собиқ футболчиси Робер Пирес клубнинг ҳозирги асосий юлдузи Букайо Сака ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Сакага барқарорлик ва тажриба етишмайди, айниқса муҳим ўйинларда. У ўзини Чемпионлар лигасида яхши кўрсатиши керак.
Менимча, Жерами Доку Букайодан кучлироқ. Доку яхшироқ дриблинг қилади ва у креативроқ”
,- деди франциялик собиқ футболчи.

Лондонликлар 3 та турдан сўнг турнир жадвалида 7 очко билан 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!