"Арсенал" Англия терма жамоаси футболчиси учун 100 млн евродан кўпроқ пул сарфлашга тайёр!
Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс Англия Премьер-лигасининг гранд клублари учун асосий трансфер мақсади ҳисобланади.
Todofichajes нашрининг хабар беришича, АПЛнинг амалдаги етакчиси - "Арсенал" ёзги трансфер ойнасида 24 ёшли англиялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилади. "Канонирлар" бунинг учун 100 миллион евродан кўпроқ пул тўлашга тайёр.
“Арсенал”нинг ярим ҳимоячи учун асосий рақобатчиси “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳисобланади.
Ўз навбатида, "Вест Хэм" етакчи футболчисини 135 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Райснинг "болғачилар" билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар