"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаларидан гол уриш бўйича етакчилик қилмоқда
Кеча Англия премьер-лигасининг 21-турида “Арсенал” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги иккинчи голни “канонирлар” ҳимоячиси Сократис Папастатопулос бурчак зарбасидан сўнг киритди. Эътиборлиси, “Арсенал” жорий мавсумда бурчак зарбаларидан гол уриш бўйича АПЛда етакчи бўлиб олишди. Улар ҳозирча 8 та голни рақиб дарвозасига айнан бурчак зарбаларидан киритишди.
Маълумот учун, “Арсенал” айни дамда 27 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Фикрлар