"Арсенал" АПЛнинг энг зўр ҳужумчиларидан бирини сотиб олмоқчи

  • 16 Oct 14:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исак "Арсенал" сафига қўшилиши мумкин. Боиси, швециялик футболчи "қарғалар" билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти.

Tecno

Журналист Алекс Крук сўзларига кўра, 25 ёшли футболчини сотиб олишни узоқ вақтдан бери орзу қилиб келаётган “канонирлар” вазиятни диққат билан кузатишмоқда. Лондон гранди келаси ёзда Исакнинг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилиши мумкин.

Исак "Ньюкасл" раҳбариятига шартномани узайтириш бўйича қаттиқ талаблар қўйди: у клуб тарихидаги энг юқори маошни сўрамоқда. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Александр Исакнинг нархи 75 миллион евро.

Comments

You must be logged in to commet!