"Арсенал" "Барселона" футболчисига қизиқиб қолди

Мавсумни ижара асосида “Эвертон” сафида ўтказаётган “Барселона” хавбеки Андре Гомеш “Арсенал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” скаутлари 25 ёшли португалиялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатишмоқда. Бироқ, ҳозирча “Арсенал” унинг трансфери масаласида “Барселона”га расмий таклиф билан мурожаат қилгани йўқ.

Маълумот учун, Гомеш жорий мавсум “Эвертон” сафида АПЛда жами 26та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!