“Арсенал” бир ҳужумчи учун 100 миллион евро сарфламоқчи

“Арсенал” ёзги трансферлар ойнаси пайтида ҳужум чизиғини кучайтириш учун ҳаракатни бошлаб юборган. Улар "Сан-Паулу" футболчиси Маркиньоснинг трансферини эълон қилган бўлса-да, бу билан тўхтамоқчи эмас.

“Mirror” нашрининг хабарига кўра, лондонликлар “Лейпциг” ҳужумчиси Кристофер Нкункуни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва унинг трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр.

Француз форварди келаётган мавсумда “Лейпциг”ни тарк этмаслиги ҳамда амалдаги шартномасини узайтиришга тайёрлиги хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Кристофер Бундеслиганинг 2021/2022 йилги мавсумининг “энг яхши футболчиси”, деб топилган. У ўтган мавсум "буқалар" сафида 50 ўйинда майдонга тушиб, 35 гол ва 19 ассистни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!