
"Арсенал" бразилиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи
"Арсенал" ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараешни қўлга киритиш ниятида.
Хабарингиз бор, Артета бу мавсум майдон марказида ва ҳужум чизиғида кўплаб йўқотишларга дуч келди. Шу боис, клуб ёзги трансферлар ойнасида икки чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
"Тhe Sun" нашрининг хабарига кўра, Микель ўз жамоасининг марказий чизиғини ривожлантириш учун айнан бразилиялик футболчини асосий мақсад қилиб белгилаган. Бироқ, "Ньюкасл" хавбекни осонликча камроқ суммага қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирган. Шунинг учун "канонирлар" ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун анча меҳнат қилишига тўғри келади. Шу билан бирга, лондонликлар "Ньюкасл Юнайтед" форварди Александр Исакка ҳам кўз тиккан.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли ўйинчи жорий мавсум 38 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар