“Арсенал” бу футболчини жамоадан йўқотмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган “Арсенал” раҳбарияти жамоада бир мавсум ўтказган таянч ярим ҳимоячиси Кристиан Нёргордан қутилмоқчи.

Журналист Гэри Жейкоб маълумотига кўра, “тўпчилар” 32 ёшли даниялик футболчини ёзги трансферлар ойнаси даврида сотиб юборишга тайёр.

Ўтган ёзда “Брентфорд”дан келганидан бери Нёргор Премьер-лигада “Арсенал” сафида атиги 56 дақиқа ўйнади, аммо бошқа турнирларда иштирок этди.

Барча мусобақаларни ҳисоблаганда, Нёргор 19 та учрашувда майдонга тушиб, учта голли узатма амалга оширган.

Футболчининг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Шундай бўлса-да, тажрибали ярим ҳимоячи “канонирлар”га керак эканини исботлай олмади.

Transfermarkt экспертлари унинг трансфер қийматини етти миллион евро деб баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!