"Арсенал" бугун навбатдаги трансферини эълон қилади
"Арсенал" бугун "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус билан шартнома имзолаганини расман эълон қилади.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бразилиялик бугун тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.
Футболчининг ўзи айни пайтда Лондонда бўлиб турибди.
Аввалроқ, "Арсенал" Жезус учун 52 миллион евро тўлашга рози бўлгани ҳақида хабар берилган эди. У "канонирлар" билан 2026 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаши кўзда тутилган.
Фикрлар