"Арсенал" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета бу мавсумда ўз футболчиларидан нимани кутишини ошкор қилди.

“Вазиятимизни бироз ўнглаб олганимиз яхши. Аммо, ҳали кўп нарсаларни яхшилаш керак. Биз учун устувор вазифа – кўпроқ очко тўплаш ва турнир жадвалида юқорилаш. Яхшиямки, ФИФА кунларидан сўнг барча футболчилар терма жамоалар сафидан оптимал ҳолатда қайтишди”, - деди испаниялик мутахассис BBC га берган интервьюсида.

Таъкидлаш жоизки, “Арсенал” премьер-лигадаги муваффақиятсиз стартдан сўнг, кетма-кет учта ғалабаларни қўлга киритди ва Артетанинг ўзи ҳам ойнинг энг яхши мураббийи унвонига сазовор бўлди.

"Арсенал" ўтказилган 7 та турдан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!