"Арсенал" Бундеслигадан футболчи сотиб олмоқчи

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўрта чизиғи етакчиларидан бири Юлиан Брандт "Туманли Альбион"га ўтиши мумкин.

"Bulinews" нашри хабарига кўра, 26 ёшли германиялик футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Мазкур трансферни бош мураббий Микель Артета хоҳламоқда.
Юулиан 2019 йилнинг ёзидан буён "Боруссия" шарафини ҳимоя қилади. Унинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали германиялик ярим ҳимоячини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Брандт 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!