"Арсенал" бюджет билан боғлиқ муаммолар туфайли етакчилардан бири билан хайрлашиши мумкин
Лондоннинг "Арсенал" клуби бюджетни нормаллаштириш учун асосий таркиб футболчиларидан бирини сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Манбага кўра, "канонирлар" 300 миллион евродан ортиқ бўлган йирик харидларнинг молиявий оқибатларини бартараф этиш учун яқин ёзда камида битта катта футболчи билан хайрлашишига тўғри келиши мумкин. "Арсенал"ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар орасида Мартин Эдегор ва Габриэль Мартинелли борлиги айтилмоқда.
Бу мавсумда Эдегор барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Мартинелли ҳисобида 37 та ўйин, 11 та гол ва учта ассист мавжуд.
Фикрлар