"Арсенал" дарвозабони АПЛнинг бошқа бир клубига ўтади

"Арсенал" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши кутилмоқда.

Sky Sports нашрининг ёзишича, “канонирлар” 28 ёшли аргентиналик посбонни 17 млн еврога сотишга тайёр. Айтиш керакки, Мартинес аллақачон бирмингемликлар сафида тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлган.

Эмилиано “Арсенал” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда бор йўғи 9 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!