"Арсенал" эквадорлик эгизаклар билан шартнома имзолади
Лондоннинг "Арсенал" клуби эгизаклар Эдвин ва Хольгер Кинтеронлар билан шартнома имзолагани расман эълон қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Журналистининг маълум қилишича, футболчилар 18 ёшга тўлганларда "тўпчилар" сафига келиб қўшилишади. Бу 2027 йилнинг август ойида содир бўлади. Эгизакларни сотиб олиш "Арсенал"нинг бутун дунёдаги энг истеъдодли ўйинчиларни жалб қилиш бўйича узоқ муддатли режасининг бир қисми ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, эквадорлик ака-укалар ҳозирда "Индепендьенте дель Валье" сафида ҳаракат қилиб келишади. Эдвин ўнг қанот ҳужумчи позициясида ҳаракат қилса, Холгер ҳужумкор ярим ҳимоя ампуласида ўйнайди.



Фикрлар