"Арсенал” етакчиси билан шартнома узайтирди
Букайо Сака “Арсенал” билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати хабар берди.
Янги келишувга кўра, 24 ёшли vinger ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг олади ва “канонирлар”нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Шартноманинг амал қилиши муддати 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Сака билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар бир йилга яқин давом этди. Оғзаки келишувга январь ойида эришилди.
Букайо жорий мавсумда барча мусобақаларда 33 та ўйинда 7 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар